Бу Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.
Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхатига (26.12.2016 йилдаги ПҚ-2698-сон қарорга 1-илова) киритилган ташкилотлар:
- маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик ускуна ва уларнинг эҳтиёт қисмларини, шунингдек компонентлар олиб кирганлик учун божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно);
- маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот қисмида юридик шахсларнинг фойда солиғи, ягона солиқ тўлови тўлашдан;
- маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланилаётган асосий ишлаб чиқариш фондлари қисмида мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинган эди.
2018 йил 1 апрелдан бошлаб бу имтиёзлар, шу жумладан амалдаги рўёбга чиқарилаётган маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича имтиёзлар бекор қилинади (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорнинг 31-банди).
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Музаффар Мирзаганиев.