Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Маҳкумлар ҳар ярим йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтказилади

15.03.2019

Рус тилида ўқиш

 

Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга доир нормалар киритилди (14.03.2019 йилдаги ЎРҚ–530-сон Қонун).

 

Хусусан, об-ҳаво шароити йўл қўйса, ишдан бўш вақтида тоза ҳавода жисмоний машқлар билан шуғулланишларига рухсат берилди. Маҳкумлар жазони ижро этиш муассасасининг психологик хизмат кўрсатиш ходимлари томонидан кўрсатиладиган психологик ёрдамни олишлари ҳам мумкин. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, уларга хавфсиз меҳнат шароитига эга бўлиш, дам олиш, таътилга чиқиш, шунингдек меҳнатига ҳақ тўланиши кафолатланади.

 

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар:

  • жазони ижро этиш муассасасига қабул қилиш чоғида;
  • жазони ўташ пайтида вақти-вақти билан, бироқ 6 ойда камида 1 марта;
  • мурожаатларга кўра тиббий кўрикдан ўтказилади.

 

«Янгилар» билан қабул қилинган пайтдан эътиборан 15 кун ичида суҳбат ўтказилади, улар карантин хоналарида тиббий кўрикдан ва санитария-гигиена тадбирларидан ўтадилар.

 

Тиббиёт ходимлари маҳкумларнинг ёнига зудлик билан кириши таъминланади. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлганда маҳкумлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий муассасаларига жойлаштирилади. Ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож бўлганлар даволаш муассасаси ҳуқуқига эга бўлган колонияларга ёки ихтисослаштирилган касалхоналарга юборилади.

 

Маҳкум оғир касалликка чалинган тақдирда, унинг розилиги билан яқин қариндошларига ёки ўзи кўрсатган бошқа шахсларга бу ҳақда хабар берилади. Оғир касалликка чалинганларга телефон орқали қўшимча сўзлашишга, қўшимча учрашувга (шифокорнинг рухсати билан) рухсат берилади.

 

Маҳкумлар билан тарбиявий ишлар босқичма-босқич равишда қуйидагича амалга оширилади:

 

  • жазони ижро этиш муассасасига келган вақтда унинг психологик қиёфасини, тузалиш йўлига ўтишга мойиллигини аниқлаган ҳолда уни дастлабки тарзда ўрганиш;
  • онгини ўзгартириш бўйича тадбирлар ўтказиш, уларда содир этган жиноятидан пушаймон бўлиш ҳиссини уйғотиш;
  • талаб мавжуд бўлган касблар ва мутахассисликларга оид касбий таълимини ташкил этиш, ўқишни тугаллаганидан сўнг тегишли ҳужжат бериш ҳамда уларни кейинчалик ишга жойлаштириш.

 

Бундан ташқари, маҳкумнинг хулқ-атворига ва қоидабузарлик ёки қилмиш содир этишга таъсир қилиши мумкин бўлган, интизомий чоралар қўллаш учун сабаб бўлган руҳий ҳолати бузилишининг мавжудлиги интизомий жазони қўллаш чоғида инобатга олинади.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 15.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум