Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Махсус қабулхоналарда маъмурий қамоқ қандай ўталади?

03.10.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 734-сон Қарори билан Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Мазкур Низом “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонунга (2019 йил 10 январда кучга киради) мувофиқ махсус қабулхоналар фаолиятини тартибга солади.

 

Ҳужжатда махсус қабулхонанинг асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш масалалари баён этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 29-моддасига кўра, маъмурий қамоққа олиш 3 суткадан 15 суткагача муддатга, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун - 30 суткагача муддатга, маъмурий ишлар бўйича судья томонидан, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, шунингдек ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғи томонидан белгиланади.

 

Маъмурий қамоққа олиш чораси ҳомиладор аёлларга, 3 ёшгача боласи бўлган аёлларга, 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга, 18 ёшга тўлмаган шахсларга, I ва II гуруҳ ногиронларига нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.

 

Маъмурий қамоққа олиш кўринишидаги жазо Кодекснинг 56, 60, 116-1, 116-2, 131, 136, 137, 183, 184-1, 184-3, 187, 194, 195, 196-1, 201, 202-1, 204, 205, 210-1, 225-1, 239, 240, 241-моддалари бўйича назарда тутилган.

 

2017 йил 25 сентябрда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.