Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 28 декабрда 2577-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Белгиланишича, умумтаълим мактаби кутубхона жамғармасининг захираси 1-синф ўқувчиларига дарсликларга буюртманинг умумий ҳажмидан 5 фоизгача, 2-9-синф ўқувчиларига дарсликлардан фойдаланиш даврларида энг кўп ўқувчилар контингенти таҳлили асосида (илгари – буюртманинг умумий ҳажмидан 10 фоизгача) шакллантирилиши мумкин.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.
Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 31 декабрдаги 52-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.