Вазирлар Маҳкамасининг 10.12.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш ва маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартибларини белгилаш тўғрисида»ги ВМҚ-832-сон қарори қабул қилинди.
Реестр қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
- маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тоифалари ва номлари;
- ҳудуд коди;
- маъмурий-ҳудудий бирликларнинг маъмурий марказлари;
- маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тавсифлари ва картографик чизмалари;
- маъмурий-ҳудудий бирликларни тузиш, тугатиш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш, бўйсунувини ўзгартириш саналари;
- доимий аҳоли сони ва бошқалар.
Реестр Кадастр Агентлиги томонидан юритилади.
Ҳужжат билан:
- Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом;
- маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низом;
- маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 11.12.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев