Жорий йилнинг 1 апрелидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузишда ҳужжатлар пакетини йиғиш талаб этилади. 29.01.2018 йилдаги ЎРҚ–463-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шундай қўшимчалар киритилди.
Эслатиб ўтамиз, баённома барча маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича тузилади, МЖТКнинг 283-моддасида кўрсатилганлари (пиёдалар ва йўловчилар томонидан ЙҲҚнинг бузилиши) бундан мустасно. Унда қуйидагилар кўрсатилади:
- баённома тузилган сана ва жой;
- баённомани тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;
- ҳуқуқбузарнинг шахсига оид маълумотлар;
- маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳияти;
- ана шундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат;
- агар гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлса, уларнинг фамилиялари ва яшаш манзиллари;
- ҳуқуқбузарнинг тушунтириши;
- агар моддий зарар етказилган бўлса, бунинг далили;
- ишни ҳал қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.
Ҳужжат уни тузган мансабдор шахс ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан имзоланади, гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлган тақдирда эса - мазкур шахслар томонидан ҳам имзоланади.
Энди баённомага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади (мансабдор шахс томонидан йиғилади):
МЖТКнинг 133 ва 134-моддалари бўйича (енгил тан жароҳати, анча миқдорда моддий зарар етказилиши, транспорт ва мол-мулкнинг шикастланишига олиб келган ЙҲҚнинг бузилиши) |
МЖТКнинг 52-моддаси бўйича (енгил тан жароҳати етказиш) |
МЖТКнинг бошқа моддалари бўйича |
1) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси;
2) ИИОнинг маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг илгари маъмурий жавобгарликка тортилганлиги факти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси;
3) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтириши;
4) жабрланувчининг, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, агар улар мавжуд бўлса;
5) маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги фактини тасдиқловчи бошқа материаллар;
6) ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ва ишончноманинг кўчирма нусхаси;
7) суғурта полисининг кўчирма нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда);
8) алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик моддаси таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарилганлиги белгиланган тартибда текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги тиббий хулоса, алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик моддаси таъсиридан ёки ўзгача тарздаги мастлик ҳолатини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаган тақдирда икки холис иштирокида тузилган далолатнома;
9) кўздан кечириш далолатномаси ва ҳодиса жойининг чизмаси, транспорт воситасининг шикастланишлари тўғрисидаги маълумотнома ва техника воситалари шикастланишларининг фотосуратлари;
10) автомототранспорт воситасига етказилган зарарни баҳолаш далолатномаси;
12) судга қадар автотехника экспертизаси тайинланганлиги ҳақидаги қарор ва экспертларнинг хулосаси;
13) суриштирув якунларига кўра, манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари билан танишганлиги тўғрисидаги баённома. |
1) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси;
2) ИИОнинг маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг илгари маъмурий жавобгарликка тортилганлиги факти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси;
3) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтириши;
4) жабрланувчининг, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, агар улар мавжуд бўлса;
5) маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги фактини тасдиқловчи бошқа материаллар;
6) жабрланувчининг аризаси;
7) судга қадар тиббий экспертиза тайинланганлиги ҳақидаги қарор ва экспертларнинг хулосаси;
8) жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарор. |
1) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси;
2) ИИОнинг маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг илгари маъмурий жавобгарликка тортилганлиги факти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси;
3) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтириши;
4) жабрланувчининг, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, агар улар мавжуд бўлса;
5) маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги фактини тасдиқловчи бошқа материаллар. |
Шу тариқа, барча тоифадаги ишлар бўйича шахсини тасдиқловчи ҳужжатдан нусха кўчириш ва алоҳида тушунтириш ёзиш талаб этилади. Бу, фикримизча, баённомаларни, масалан, ДЙҲХХ ходимлари томонидан расмийлаштириш учун анча вақтни талаб этса керак.
Бундан ташқари, амалиётда ўтказилган айрим процессуал ҳаракатлар расмий равишда мажбурий деб белгиланди. Айрим тоифалар бўйича (юқоридагига қаралсин) ҳайдовчи ҳолатини тиббий текширувдан ўтказиш, зарарни баҳолаш, автотехник ва тиббий экспертиза тайинлаш талаб этилади.
Бироқ, мазкур чоралар маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини тўлиқ ва холис кўриб чиқиш имкониятини яратади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Самир Латипов.