Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Маъмурий ишлар бўйича апелляция бериш муддати узайтирилди

18.01.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан «Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун имзоланди (12.01.2021 йилдаги ЎРҚ-662-сон).

 

Қонун билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг (кейинги ўринларда – Кодекс) 28-боби («Судда назорат тартибида иш юритиш») чиқариб ташланди, яъни маъмурий суд ишларини юритишда назорат инстанцияси бекор қилинди.

 

Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга (бизнес-омбудсман) биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш ҳуқуқи берилди, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар бундан мустасно (Кодекс 224-м.).

 

Белгиланишича, апелляция шикояти қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ичида берилиши мумкин (илгари ушбу муддат 20 кунни ташкил этган) (Кодекс 203-м.).

 

Ишда иштирок этувчи шахслар апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш юзасидан чиқарилган ажрим ҳақида уч кунлик муддатда хабардор қилинади (илгари ажрим қабул қилинган кунда хабардор қилинар эди) (Кодекс 207-м.).

 

Кодекс 2301-«Ишни талаб қилиб олиш» моддаси билан тўлдирилди, унга мувофиқ Олий суднинг судьяси, Бош прокурор, прокурорлар иш бўйича тарафларнинг мурожаати бўлганда, кассация протести келтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақлидир.

 

Кассация шикояти апелляция инстанцияси суди томонидан қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши мумкин (илгари шикоят суднинг қарори қонуний кучга кирганидан кейин бир ой ичида берилар эди) (Кодекс 227-м.).

 

Кодекс 2481-«Ишни кассация тартибида такроран кўриб чиқиш» моддаси билан тўлдирилди. Ушбу моддага мувофиқ манфаатдор шахслар ишни кассация тартибида такроран кўриш тўғрисида протест келтириш ҳақидаги ариза билан Олий суд раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарларига мурожаат қилишга ҳақли.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50