Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Турли никоҳдан фарзандлари бўлган ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қандай тўланади Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибида нималар ўзгарди Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги қандай ишлайди

“Мақомга” эга авторақам: биржа орқали ёки ариза бўйича

19.09.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2017 йилдаги 683-сон “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжатга биноан авто учун “чиройли” рақамни икки хил усулда олиш мумкин.

 

Электрон аукцион савдоларида

 

Электрон аукционлар ЎзРТХБ ахборот тизими воситасида ўтказилади. Аукционга тасдиқланган рўйхат бўйича I , IA, III, IIIA типли рақам белгилари қўйилади. Талабгор сифатида савдоларда қатнашиш учун биржанинг сайтида рўйхатдан ўтиш керак.

 

Аукционда қатнашишдан олдин талабгорлар биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги ўз шахсий ҳисобварағига:

  • бошланғич нархнинг 10%и миқдорида - закалат;
  • биржа хизматлари учун - битим қийматининг 5%и миқдорида тўловни ўтказади.

 

Лот қўйилиши ҳафтанинг иш кунларида соат 10-00 дан 17-00 гача амалга оширилади. Савдолар босқичи ИИВ ЙҲХББ ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда биржа томонидан белгиланади. Талабгор аукцион пайтида чекланмаган миқдорда нарх оширилиши бўйича таклифлар бериши мумкин. Агар унинг таклиф қилган нархи энг юқори бўлмаса, у исталган пайтда буюртмани қайтариб олишга ҳақли.

 

Аукцион савдолар ғолиби тизим томонидан автоматик тарзда аниқланади. Ғолиб аниқланадиган кунда ахборот тизими унинг шахсий кабинетига 5 иш куни мобайнида етишмаётган суммани тўлаш тўғрисида талабнома юборади. Ғолиб ва ваколатли орган ўртасида битим рўйхатга олинади.

 

ЙҲХДХга ариза бўйича

 

Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга авторақам олиш учун транспорт воситаси эгаси доимий прописка қилинган жойидаги ЙҲХДХ ҳудудий органига ариза бериши зарур. Унда ўзига ёққан ҳарф ва рақамлар комбинацияси кўрсатилади, у ҳудудий код ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси типига мувофиқ бўлиши керак ҳамда рўйхатдаги комбинацияларга мос тушмаслиги лозим.

 

Текширишдан кейин сўралаётган рақам бронь қилинади ва 3 кун мобайнида аризачида сақланади. Бу муддатда аризачи ЭКИҲнинг 150 баравари миқдорида тўловни амалга ошириши ва квитанцияни ЙҲХДХ органига тақдим қилиши керак.

 

Рақам тўлов амалга оширилган пайтдан эътиборан бир ой ичида берилади. Бу вақт мобайнида  аризачи автотранспортни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш давлат рақами билан бошқариши мумкин.

 

Таҳририятдан: Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2017 йилдаги 683-сон қарори билан Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди. У қуйидагиларни регламентлайди:

  • автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
  • автомототранспорт воситаларини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш;
  • бошқа шахсларга ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган автомототранспорт воситалари билан келишувларни ҳисобга қўйиш;
  • автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш; 
  • автомототранспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш.

 

Ҳужжатнинг эски таҳрири кучини йўқотди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз. 

 

Валюталар курси

2024-12-12
  • USD:12865.66 (+0.00) сум
  • EUR:13510.23 (+0.00) сум
  • RUB:125.14 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50