Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Декабрь: бош бухгалтер йил охиригача қандай ишларни тугатиши керак 29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни юборишда юзага келган муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин эди Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар

МЧЖ корпоратив облигацияларни чиқариши мумкин

23.07.2020

Рус тилида ўқиш

 

«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунларга тегишли тузатишлар киритилди.

 

Эслатиб ўтамиз, облигация – уни сақловчининг облигациянинг номинал қийматини ёки бошқа мулкий эквивалентини облигацияни чиқарган шахсдан облигацияда назарда тутилган муддатда олишга, облигациянинг номинал қийматидан қайд этилган фоизни олишга бўлган ҳуқуқини ёхуд бошқа мулкий ҳуқуқларини тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғоз.

 

МЧЖ бизнеснинг оммавий тури сифатида юқори инвестициявий жозибадорликка эга ҳисобланади. Бироқ, МЧЖ шаклидаги юридик шахслар корпоратив облигацияларни чиқариш ҳуқуқига эга бўлмаган тақдирда, улар учун қўшимча молиялаштириш манбалари чекланади. Шу боис тузатишлар билан масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларга облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш ҳуқуқи берилди.

 

Ушбу молиявий дастак банк кредити учун ҳақиқий муқобилга айланиши учун корпоратив облигацияларни чиқариш шартлари соддалаштирилди:

  • корпоратив облигациялар суммаси эмитентнинг ўз капитали миқдоридан ошса, эмитент ошган сумма учун таъминот бериши шарт;
  • сўнгги бир йилда (илгари – сўнгги 3 йилда) рентабеллик, тўловга қобилиятлилик, молиявий барқарорлик ва ликвидликнинг ижобий кўрсаткичларига эга бўлган эмитент томонидан чиқарилганда. Тегишинча, молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик хулосаси фақат облигациялар чиқарилишидан олдинги сўнгги бир йил учун зарур бўлади.

 

Маълумот учун: бундай ўзгартиришлар ишлаб чиқариш ва бошқа инфратузилмаларни (инфратузилма облигацияларини) яратиш ва реконструкция қилишни молиялаштиришга маблағларни жалб этиш учун хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари томонидан чиқариладиган облигацияларга ҳам тааллуқлидир. Шунингдек инфратузилма облигациялари бўйича мажбуриятлар тўлиқ сўндирилгунга қадар уларни суғурталаш тўғрисидаги талаб бекор қилинди. Давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари томонидан инфратузилма облигациялари Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда чиқарилиши белгиланди.

 

Шунингдек қимматли қоғозлар эмиссиясининг босқичларини эслатиб ўтамиз: тегишли қарор қабул қилиш ва тасдиқлаш, проспектни тасдиқлаш (оммавий жойлаштирилган тақдирда), облигациялар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ҳисобга қўйиш, чиқарилиш ҳақидаги ахборотни ошкор қилиш, чиқарилган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва чиқарилиш натижалари тўғрисида хабардор қилиш. Батафсил ­– «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунда ва Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларида. Илгари корпоратив облигацияларни чиқаришга қандай тайёргарлик кўрилиши ҳақида ёзган эдик.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 22.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-11
  • USD:12874.02 (+0.00) сум
  • EUR:13558.92 (+0.00) сум
  • RUB:128.21 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50