Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Меҳмонхоналарга имконияти чекланган шахслар учун шароит яратишга субсидиялар ажратилади

16.08.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2024 йилдаги "Тўсиқсиз туризм орқали туризм  имкониятларини янада кенгайтириш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 498-қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 12.01. 2024 йилдаги ПҚ-20-сонли қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 апрелгача меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига тегишли чорак якунлари бўйича Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилган туристик (меҳмонхона) йиғимлари ҳисобидан субсидия ажратилади.

 

Ҳужжат билан меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларга имконияти чекланган шахслар учун инфратузилмани мослаштириш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:

  •   меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар учун субсидиялар сўраб мурожаат қилиш тартиби;
  •   аризаларни кўриб чиқиш ва субсидиялар ажратиш тартиби;
  •   субсидия ажратишни рад этиш асослари.

 

Тадбиркорлик субъектлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик аравачаларидан фойдаланиши учун меҳмонхонанинг камида учта хонаси қулай жиҳозланган, шунингдек эшитиш ва кўриш имконияти чекланган шахслар учун дисплей ва овозли қурилмалар ўрнатилган тақдирда, ушбу тадбиркорлик субъектларига махсус жиҳозланган ҳар бир хона учун қуйидаги миқдорда субсидия берилади:

● юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарга - 2 миллион сўм;

● тоифага эга бўлмаган меҳмонхоналарга - 1 миллион сўм.

 

Субсидия олиш учун тадбиркор ЯИДХП ёки Давлат хизматлари марказлари орқали ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

 

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 13 августдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова