Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Меҳнат мигрантларига харажатлар компенсация қилинади

13.04.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 04.04.2024 йилдаги “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-59-сон Фармони қабул қилинди.

 

2024 йил 1 июндан бошлаб:

а) Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан:

  • “Xorijda ish” меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидагилар билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун компенсация тўланади:
    • хорижий тиллар ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ, башарти улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда;
    • хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ – БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда;
    • йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ – БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;

б) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

  • меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ишга олинган бундай ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади. Бунда:
    • субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;
    • меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;
    • хорижда уч ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳисобланади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2024–2025 йилларда миграция соҳасидаги устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”;
  • 2024–2026 йилларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни тайёрлаш ва чет элга ташкиллаштирилган тартибда юборишнинг хорижий давлатлар ва ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.04.2024 йилдан кучга кирди.

Саодат Усманова