Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

Меҳнат мигрантларини хорижга жўнатиш учун лицензия қандай олинади

15.09.2018

Рус тилида ўқиш


Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 725-сон қарори қабул қилинди.

 


Таҳририятдан: бу ҳақда ва кадрлар иш юритуви соҳасидаги бошқа фойдали маълумотларни “Кадрлар бўйича маслаҳатчи” ЭМТда кўпроқ топиш мумкин. Бу ерда тизим билан танишинг.


 

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги лицензия беради, бироқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу жараёнда ишчи орган бўлади.

 

Лицензия олиш тартиб-таомили

 

Лицензиялар фақат юридик шахсларга берилади. Аризани тақдим этиш босқичида талабгорлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак (тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади):

  • ЭКИҲнинг камида 5 минг баравари миқдорида устав жамғармасини шакллантириш (мақола берилган пайтда – 921,5 млн.сўм);
  • фуқаролар мурожаат қилаётган ва уларга хизмат кўрсатилаётган жараёнларни ёзиб оладиган ҳамда ёзиб олинган маълумотларни 3 ой мобайнида сақлайдиган видеокузатув тизими билан жиҳозланган бино ёки хонанинг мавжудлиги;
  • штатида ва/ёки фуқаролик ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома бўйича олий юридик маълумотга эга бўлган мутахассиснинг (мутахассисларнинг) борлиги;
  • штатида ва/ёки фуқаролик ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома бўйича меҳнат мигрантларини юбориш назарда тутилаётган мамлакатлар тилларини яхши биладиган ходимнинг борлиги;
  • аризани кўриб чиқиш учун ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида (мақола берилган пайтда – 921,5 минг сўм) йиғим тўлаш.

 

Ариза 10 иш куни давомида Агентлик томонидан кўриб чиқилади. Бу муддатда ариза берувчиларнинг қўйиладиган талабларга мувофиқлигини жойига бориб ўрганишга йўл қўйилади. Кўриб чиқиш якунлари бўйича хулоса тузилиб, Вазирликка юборилади.

 

Вазирлик 5 кун мобайнида лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида якуний қарор қабул қилади.  Ариза берувчи қабул қилинган қарор тўғрисида 3 кун давомида хабардор килиниши шарт. Худди шу муддатда унга нисбатан ижобий қарор қабул қилинган лицензия талабгори Фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни захиралаши керак.

 

Изоҳ: Низомнинг ўзбек тилидаги матнида Агентлик лицензия олиш тўғрисидаги аризани 10 иш куни мобайнида кўриб чиқиши шарт (рус тилидаги матнда  - 10 календарь куни мобайнида). Вазирлик эса Агентлик  хулосаси бўйича 5 календарь куни мобайнида қарор қабул қилади (рус тилидаги матнда – 10 календарь куни мобайнида). Чамаси, мазкур зиддиятлар яқин вақтда бартараф этилади.

 

Шундан кейин лицензия битими тузилади ва ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида йиғим тўланади (мақола берилган пайтда – 552,9 минг сўм).

 

Лицензия олувчилар хорижда ишга жойлашишдан манфаатдор бўлган шахсларни танлашда камситишга йўл қўймасликлари; Агентликка фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этишлари; талабгорлар билан тузиладиган шартномаларни, шунингдек, талабгорлар ва хорижий иш берувчилар билан тузиладиган шартномаларни юритишлари; Ўзбекистоннинг ёки борадиган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофик ноқонуний деб эътироф этилган фаолиятни амалга ошириш учун меҳнат мигрантларини юбормасликлари шарт.

 

Рекрутинг агентликлари устидан назорат

 

Лицензия олган ташкилотлар Агентликка қуйидаги ҳисоботларни топширишлари шарт:

а)  бирламчи ҳисобот - фуқароларнинг ҳар бир гуруҳи Ўзбекистондан ташқарига ишга юборилгандан кейин бир ҳафта муддатда қуйидагилар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ҳолда (унга видео ва фотоматериаллар илова қилинади):

  • ходимнинг борган мамлакатидаги меҳнат ва ижтимоий-маиший шарт-шароитлари;
  • иш ҳақини мунтазам тўлашни, меҳнатни муҳофаза қилиш нормаларини ва борган мамлакатининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шарт-шароитларни таъминлашни назарда тутувчи тузилган меҳнат шартномалари.

 

б) ҳар ойлик ҳисобот - хорижий иш берувчи, хорижга ишга юборилган фуқаролар тақдим этган маълумотлар ва бошқа манбалар асосида шакллантирилади ҳамда қуйидаги ахборотларни ўз ичига олади:

  • хорижга ишга юборилган ходимнинг паспорт маълумотлари;
  • хорижга ишга юборилган ходимнинг иш жойи;
  • хорижга ишга юборилган фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги муаммолар (агар мавжуд бўлса) (иш ҳақи тўлашни кечиктириш, ноқулай меҳнат ва яшаш шароитлари, иш жойи бўйича тиббий хизмат кўрсатиш ва бошқалар) ҳамда уларни ҳал этиш бўйича лицензиат томонидан кўрилган чора-тадбирлар.

 

Бунда Вазирлик лицензия эгалари фаолиятини режали текширишга ҳақли. Лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартлар (талаб ва шартларни бир марта қўпол тарзда бузилиши рўйхати ўша ерда келтирилади) мунтазам ёки бир марта қўпол тарзда бузилганда эса лицензиянинг амал қилиши тўхтатилиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 5.07.2018 йилдаги  “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада   такомиллаштириш   бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3839-сон қарори билан хорижда ишлайдиган фуқароларнинг пенсия таъминоти бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган. Батафсил – бу ерда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52