Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бўнак қисмларга бўлиб тўланса, импорт товарни қандай курсда кирим қилиш керакЎзбекистонда хорижий компанияларнинг ваколатхоналарини тугатиш нима учун мураккаблашмоқда 2025 йил апрель учун совуқ сув бўйича ҳисобот қандай топшириладиИмпорт қилинган дори воситаларининг харид қийматини аниқлаш учун қайси БЮДни ҳисобга олиш керак Маркетплейсда ҳисобни қандай юритиш керак Апостиль қачон қўйилади

Меҳнат стажини электрон ҳисобга олишга икки босқичда ўтилади

11.07.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 4.07.2017 йилдаги 462-сон “Жисмоний шахслар меҳнат стажини электрон ҳисобга олишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, 1.01.2019 йилдан биринчи марта ишга жойлаштирилганларга қоғоз шаклида меҳнат дафтарчаларини бериш тўхтатилиб, республикада “Электрон меҳнат дафтари”  тизими жорий қилинмоқда.

 

Бироқ, меҳнат дафтарчасини электрон ҳисобга олиш босқичма-босқич амалга оширилади:

 

  • 1.01.2018 йилдан – якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари аъзолари, йирик қорамол ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштираётган шахслар, шунингдек юридик шахс бўлмаган бошқа тадбиркорлик субъектлари;
  • 1.01.2019 йилдан – қолган ташкилотлар.

 

Иш берувчилар солиқ органларига ҳар бир жисмоний шахс кесимида меҳнат стажи (шу жумладан лавозими ҳолати, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги даврлари, таътилда бўлганлиги ва узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган бошқа даврлар) тўғрисида маълумотларни  тақдим қилади.

 

Ушбу ахборот ЯИТ ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи таркибига киритилади. Маълумотлар сақланишини таъминлаш учун меҳнат стажи тўғрисида архив маълумотларини резерв сақлаш механизми ишлаб чиқилади.

 

 2019 йилдан бошлаб фуқаролар меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ЯИДХП орқали интерактив давлат хизматлари воситасида олишлари мумкин бўлади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.