2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ Давлат статистика қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 майда 2728-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан 2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимча киритилди.
Ҳужжат Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисидаги ҳисобот шакли билан тўлдирилди. Мазкур ҳисобот «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ва «Ўзагроэкспорт» компанияси томонидан ҳар чоракдан кейинги ойнинг 3-санасидан кечиктирмай тақдим этилади.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.
Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2016 йил 16 майдаги 19-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.