Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Микроқарзни банкда олиш мумкин

08.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ва «Микромолиялаш тўғрисида»ги Қонунларга тузатишлар (3.10.2018 йилдаги ЎРҚ-494-сон Қонун) киритилди.

 

Микроқарз - жисмоний шахсларга ЭКИҲнинг 100 баравари миқдоридан (материални бериш пайтида – 18 млн 430 минг сўм) ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир. Илгари уни фақат микрокредит ташкилотида олиш мумкин эди. Тузатишларни инобатга олган ҳолда энди микроқарзни банклар ҳам бериши мумкин.

 

Шу билан бирга, банклар қуйидагиларга ҳам риоя қилишлари керак:

  • барчанинг танишиб чиқиши учун микрокредит бериш қоидалари, жумладан бериш шартлари, миқдори, муддатлари, тўлови ва тўлиқ қиймати тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш тўғрисидаги талаб;
  • қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этадиган суммада фоизлар ҳисоблаш, воситачилик ҳақлари ва неустойка (жарима, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллашга тақиқ (мазкур шарт шартномага киритилади).

 

Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан бошлаб мижозларга хизмат кўрсатиш ҳудудига кириш эркин (рухсатларсиз ва ҳужжатларни тақдим этишсиз), мижозларни дастлабки қабул қилиш маъмурият ходимидан эса кўрсатилаётган банк хизматлари тўғрисида дастлабки маслаҳатларни олиш мумкин.  

 

Бундан ташқари, 4 октябрдан бошлаб истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларида тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган энг кам талаблар амал қилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум