Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йил 1 июлдан бошлаб касаллик варақалари: дастлабки 5 кунни ким тўлайди – иш берувчими ёки Жамғарма Электрон ҳисобварақ-фактура: қачон, қандай шаклда ва қайси муддатларда тақдим қилинади, ким имзолайди Электрон ҳисобварақ-фактура: қачон, қандай шаклда ва қайси муддатларда тақдим қилинади, ким имзолайди

Миллий диспетчерлик марказининг вазифалари кенгайтирилмоқда

27.07.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2026 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Миллий диспетчерлик маркази" давлат муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 400-сон қарори қабул қилинди.

 

Мақсадлар: 

  • қайта тикланувчи энергия манбалари ва уни сақлаш тизимларини ягона энергия тизимига интеграция қилиш жараёнида тезкор диспетчерлик бошқарувини такомиллаштириш;
  • Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Миллий диспетчерлик маркази" давлат муассасасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
  • малакали мутахассислар захирасини ва уларнинг ресурсларини яратиш;
  • энергия тизимидаги диспетчерлик фаолиятини рақамлаштириш.

 

Ҳужжатга мувофиқ, Миллий диспетчерлик маркази ходимларининг умумий сони қўшимча 30 та штат бирлигига оширилади.

 

Энергия балансини реал вақт режимида режалаштириш, қуёш ва шамол энергиясини ишлаб чиқаришни прогноз қилиш тизимини яратиш ҳамда уларнинг барқарор ишлаши учун моделларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Бунинг учун Power Factory (DIgSILENT) ва PLEXOS дастурий маҳсулотлари жорий этилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.07.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                               Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2026-07-31
  • USD:12006.39 (+0.00) сум
  • EUR:13765.33 (+0.00) сум
  • RUB:150.44 (+0.00) сум