Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Декабрь: бош бухгалтер йил охиригача қандай ишларни тугатиши керак 29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни юборишда юзага келган муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин эди Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар

Миллий гвардияда хизмат қандай ўталади

27.04.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 22.04.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида ходимлар томонидан хизматни ўташ тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5089-сон қарор қабул қилинди.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг хизмат ўташ тартиби тўғрисидаги низом  (кейинги ўринларда - Низом);
  • Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг интизом устави.

 

Низом Миллий гвардия сафдор-сержант ва офицерлар таркибидаги ходимларининг хизматни ўташ тартибини белгилайди. Хизматга ихтиёрий равишда ёши 18 дан кичик ва 30 ан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшда бўлган Қўриқлаш бош бошқармаси ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмаларининг ишчи ва хизматчилари орасидан (бундан тор доирадаги мутахассисликка эга бўлган номзодлар мустасно) танлаб олиш орқали Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.

 

Зарур ҳолларда, Миллий гвардия қўмондони томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича Миллий гвардиянинг айрим бўлинмаларига Миллий гвардия ходимлари лавозимига ўттиз ёшдан катта бўлган фуқаролар агар улар хизматда бўлишнинг энг юқори ёшига тўлган пайтида кўп йиллик хизмати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлса қабул қилиниши мумкин.

 

Танлов 4 та босқичда амалга оширилади:

  • номзодни дастлабки ўрганиш;
  • якка тартибда суҳбат;
  • жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
  • психологик тест.

 

Танловни ташкил этиш учун Миллий гвардия бўлинмаларида қабул комиссиялари ташкил этилади. Хизматга қабул қилиш бўйича танлов номзоднинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи бўйича амалга оширилади.

 

Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси аппарати, Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси, Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарни қўриқлаш бўйича алоҳида батальони ва Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасига хизматга истисно тариқасида, Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган фуқаролар орасидан ҳам номзодларни танлаш ва қабул қилишга рухсат берилади.

 

Бошқалар қаторида, қуйидаги ҳолларда танловнинг исталган босқичида номзодга Миллий гвардияга хизматга қабул қилиш рад этилиши мумкин:

а) яшаш жойи ёки иш (хизмат) жойидан салбий тавсифнома берилганда;

б) ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида номзод ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида қасддан ёлғон маълумотларни тақдим этганда;

в) номзодга нисбатан жиноят иши қўзғатилганда, дастлабки тергов ёки суриштирув олиб борилаётганда, суд томонидан унга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилаётганда (бундай ҳолларда номзодни кўриб чиқиш ишлари реабилитация қилиш асосларига кўра якуний қарор қабул қилингандан сўнг амалга оширилади);

г) содир этган жинояти учун муқаддам судланганда (қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугалланган ёки олиб ташланган ва амнистия акти қўлланилгандан қатъи назар);

 

Эркаклар Миллий гвардия ходими лавозимига тайинлангунига қадар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўташи ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтиши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова



Валюталар курси

2024-12-12
  • USD:12865.66 (+0.00) сум
  • EUR:13510.23 (+0.00) сум
  • RUB:125.14 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50