Президент томонидан 06.02.2025 йилдаги «Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-1024-сон Қонун имзоланди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартиришларга кўра, Миллий гвардия органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга шу жумладан қуйидагилар ҳақли:
- Миллий гвардиянинг Болалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, бўлим бошлиқлари ва катта офицерлари;
- Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, суриштирув бўлимлари бошлиқлари, болалар билан ишлаш бўйича катта инспектор-психологлари ва инспектор-психологлари.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.02.2025 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев