Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Миллий гвардиянинг озиқ-овқат таъминоти хусусий компанияларга берилади

23.05.2018

Рус тилида ўқиш

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 366-сон қарорида назарда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда ҳарбий хизматчиларнинг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш жараёни бошланган, бунда ушбу мақсадлар учун умумий овқатланиш корхоналари (аутсорсерлар) шартномавий асосда жалб этилади. Биринчи навбатда, мазкур тизим СЧР батальонлари, ҳарбий таълим ва даволаш муассасаларида жорий этилади.

 

Энди жамоатчилик тартиби ва мамлакатимиз хавфсизлиги муҳофазаси учун масъул бўлган Миллий гвардия бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш учун ҳам хусусий компаниялар хизматларидан фойдаланилади. Мазкур механизм босқичма-босқич, давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади.  

 

Аутсорсер хизматларига ҳақ тўлаш Миллий гвардия томонидан белгиланади. Бунда 20%гача устама ҳақ ҳисобга олинган ҳолда шартнома тузилиши санасида озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги ўртача бозор нархлари бўйича 1 овқатланувчига тегишли контингент учун овқатланишнинг тасдиқланган нормасидан келиб чиқилади. Шартнома бўйича нархлар, қоидага кўра, кўпи билан бир ойда 1 мартда қайта кўриб чиқилади.

 

Миллий гвардия бўлинмаларининг сўрови бўйича озиқ-овқатларга амалдаги ўртача бозор нархлари тўғрисидаги маълумотларни вилоят ҳокимликлари мунтазам тақдим этадилар. Аутсорсернинг ижара, коммунал тўловлар бўйича харажатларини қоплаш, шартномалар тузишга талабгорларни танлаб олиш тартиби Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини ташкил этиш тартиби каби амалга оширилади.  

 

Овқат тайёрлаш ва маҳсулотлар сифатини мунтазам равишда назорат қилиш зарурат бўлганда вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари жалб этилган ҳолда Миллий гвардиянинг тегишли бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.



 

Валюталар курси

2024-12-17
  • USD:12874.86 (+0.00) сум
  • EUR:13525.04 (+0.00) сум
  • RUB:123.06 (+0.00) сум