Марказий банк Бошқаруви, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 1165-5, 2017 йил 12 январь) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Миллий туроператорларга валюта қабул қилишга рухсат берилди
Миллий туроператорларга валюта қабул қилишга рухсат берилди
19.01.2017
Нақд хорижий валютани қабул қилиш энди меҳмонхоналарда ва бошқа жойлаштириш жойларида хорижий фуқароларга ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, жойлаштириш бўйича хизматларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан маҳаллий туристик операторлари орқали хорижий ҳамкорларнинг туристик хизматларига ҳақ тўлаш учун ҳам амалга оширилади.
Ушбу ҳолатларда резидент ва норезидентлардан нақд хорижий валютани қабул қилиш корхоналар ҳамда ташкилотларнинг махсус кассаларида белгиланган тартибда валюта тушумини инкассация қилиш билан амалга оширилади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материаллар:
Қачон валютада ҳақ тўлаш мажбурий?
Ўзбекистон қатор мамлакатлар учун виза режимини бекор қилади
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»