Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Молия-хўжалик фаолиятини текшириш 2 йилга кечиктирилди

24.01.2018


Бу Президентнинг 22.01.2018 йилдаги Фармонида назарда тутилган, унда 2018 йил учун Давлат дастури ҳам тасдиқланди. Ҳужжат матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга 2 йил муддатга мораторий эълон қилинди, жиноят иши доирасида ва юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган текширишлар бундан мустасно.

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу чора Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида эълон қилинган эди (батафсил – бу ерда). Ушбу шарҳда қабул қилинган норманинг тафсилотларини кўриб чиқамиз.

 

Биринчидан, “мораторий” атамаси нимани англатишига эътибор қаратамиз. Бу –қонунчиликнинг қайсидир нормасининг, қабул қилинган қарорнинг ёки мажбуриятнинг  ижро этилишини кечиктириш (масалан, ФКнинг 156-моддаси).  Мораторийни қонунчилик нормасини, қабул қилинган қарорни бутунлай бекор қилиш ёки қарздорни мажбуриятдан озод этиш сифатида тушунмаслик керак.

 

Мораторий муддати тугаши билан ҳаммаси ўз ўрнига қайтади, одатий тартибга келади. Шундан хулоса қилиш мумкинки, тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини 2018-2019 йиллар учун текшириш ўтказилади, ва бу 2020 йилдан бошланади.

 

Иккинчидан, мораторий текширишларнинг фақат битта турига – режали тафтишларга дахл қилди.

 

Олдинги ўзгартиришларни (Президентнинг 5.10.2016 йилдаги ПФ-4848-сон Фармони, 29.12.2016 йилдаги ЎРҚ-418-сон Қонун) ҳисобга олган ҳолда илгаригидек қуйидагилар ўтказилади:

  • жиноят иши доирасида молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) (ЖПКнинг 22-1-бобига қаранг);
  • юридик шахснинг тугатилиши муносабати билан молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш);
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида қисқа муддатли текширишлар;
  • хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш билан боғлиқ бўлмаган, тегишли назорат қилувчи органлар (ёнғин, санитария, энергетика назорати, давлат ветеринария хизмати ва бошқалар) томонидан ўтказиладиган режали текширишлар;
  • камерал назорат;
  • нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи;
  • 2018 йилдан бошлаб жорий этилган солиқ мониторинги ва хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторинг.

 

Учинчидан, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши фақат 1.04.2018 йилгача фаолият юритади. Эслатиб ўтамиз, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига биноан у текширишлар ўтказиш режа-жадвалини шакллантирган ҳамда  режадан ташқари текширишлар ўтказишга рухсатнома берган. Президент парламентга Мурожаатномасида текширишлар ўтказишга рухсатномалар беришнинг электрон тизимига ўтиш ва тегишли назоратни амалга оширишни Бош прокуратура зиммасига юклашни таклиф этган эди.

 

Шу боис кўрсатилган санадан (1.04.2018 й.) бошлаб Кенгаш тугатилади. Унинг ўрнига прокуратура органларининг махсус электрон ахборот тизими яратилади (уни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Бош прокуратура ишлаб чиқади). Назорат қилувчи органлар унга тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар, ўтказилган текширишлар ва мониторинг (асос, текшириш ёки мониторинг ўтказиш вақти, уларни ўтказган ходимлар ва бошқалар) ва аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги ахборотлар мажбурий тартибда киритадилар.

 

Қайд этамизки, Фармонда электрон тизим томонидан текширишларни ўтказиш учун рухсатнома бериш учун нима асос бўлиб хизмат қилиши айтиб ўтилмаган (бундай рухсатноманинг берилиши Мурожаатномада назарда тутилган). Ушбу масалага кейинчалик қабул қилинадиган қонун ҳужжатлари ойдинлик киритади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

Музаффар Мирзағаниев,

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50