Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Турли никоҳдан фарзандлари бўлган ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қандай тўланади Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибида нималар ўзгарди Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги қандай ишлайди

Мукофотларга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тасдиқланди

10.03.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 4.03.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 120-сон қарори қабул қилинди.

 

Ушбу Низом «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонунга ҳамда Президентнинг 19.05.2020 йилдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва унда қуйидагилар белгиланган:

  • бир йўла тўланадиган пул мукофотлари миқдорини ҳисоблаш тартиби;
  • бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш тартиби;
  • шунингдек уларни молиялаштириш тартиби.

 

«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган шахслар ойлик иш ҳақи ёки пенсиясига қўшимча равишда иш берувчи ёки Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойда 1 БҲМ миқдорида устама ҳақ оладилар.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия бош бошқармаси Президентнинг Ўзбекистон Республикаси орден ва медаллари билан тақдирланган шахслар тўғрисидаги Фармони нусхасини олгандан сўнг 5 иш куни давомида зарур маблағларни ҳисоблаб, олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чекларини расмийлаштириб бериш юклатилган Халқ банкининг тегишли туман бўлимига ўтказади.

 

Мукофотлар банк бўлими томонидан олувчининг номига ёзиб берилган ҳисоб-китоб чеклари орқали тўланади.

 

Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Молия вазирлиги томонидан бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли йил учун Давлат бюджетини тасдиқлаш пайтида режалаштирилади ва тақдирлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинишига қараб йил давомида аниқлаштириб борилади ҳамда аниқ мақсадли ҳисобланади.

 

Низомда унвонларга мувофиқ бир йўла тўланадиган пул мукофотлари миқдорлари келтирилган, хусусан:

  • «Мустақиллик» орденига – 75 БҲМ;
  • «Олий Даражали Дўстлик» орденига – 200 БҲМ;
  • «Меҳнат шуҳрати» орденига – 40 БҲМ ва ҳ.к.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-12-13
  • USD:12860.09 (+0.00) сум
  • EUR:13515.95 (+0.00) сум
  • RUB:123.64 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50