Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Муқобил энергетикани ривожлантириш солиқ имтиёзлари билан рағбатлантирилади

22.05.2019

Рус тилида ўқиш

 

21.05.2019 йилдаги «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги ЎРҚ–539-сон Қонун эълон қилинди.

 

Ҳужжатда ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ваколатли органларнинг ваколатлари, энергия ва қайта тикланувчи манбалар қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ресурслар, ишлаб чиқариладиган энергия ва қурилмаларнинг давлат ҳисоби, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш тартиби белгиланди.

 

Давлат соҳа ривожини, хусусан, имтиёз ва преференциялар билан қўллаб-қувватлайди:

  • қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун мол-мулк солиғини тўлашдан ҳамда ушбу қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини тўлашдан улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 10 йил муддатга озод этилади;
  • қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 5 йил муддатга солиқнинг барча турларини тўлашдан озод этилади;
  • амалдаги энергетика ресурслари тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган яшаш учун мўлжалланган жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи (энергия таъминоти ташкилотининг маълумотномаси билан тасдиқланади) шахслар эгалигидаги мол-мулкка қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилган ойдан эътиборан 3 йил муддатга жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи солинмайди;
  • амалдаги энергетика ресурслари тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган яшаш учун мўлжалланган жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи (энергия таъминоти ташкилотининг маълумотномаси билан тасдиқланади) шахслар қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилган ойдан эътиборан 3 йил муддатга ер солиғидан озод этилади.  

 

Фойдаланилиши энергия самарадорлигини салмоқли тарзда оширадиган қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини импорт қилиш чоғида юридик ва жисмоний шахсларга солиқлар ҳамда божхона божларига доир имтиёзлар берилиши мумкин.

 

Электр, иссиқлик энергияси ва биогаз ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Масалан, учала ҳолатда рухсат берувчи ҳужжатларни олиш талаб этилмайди. Муқобил электр энергия ишлаб чиқарувчилар блок-станциялар шартлари асосида, шунингдек танлов асосида ягона электр энергетикаси тизимига уланиши мумкин. Иссиқлик энергияси ва бомассадан биогаз ишлаб чиқарувчиларга қурилмаларини ҳудудий ва магистрал иссиқлик тармоқларига улаш тақиқланади. Локал тармоқларни барпо этиш ва қурилмаларни уларга улаш ишлаб чиқарувчиларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, истеъмолчилар шартнома шартлари асосида локал тармоққа уланадилар.

 

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясига доир тарифлар танлов савдолари асосида белгиланади. Якуний истеъмолчилар учун уларни шакллантиришда барча ишлаб чиқариш манбаларидан, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергиясини харид қилиш бўйича барча харажатлар ҳисобга олинади.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 22.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум