Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

«Мурунтов» кони электр энергияси билан таъминланади

01.06.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2020 йилдаги «Мурунтов» конини ўзлаштириш» (V навбати) 1 босқич лойиҳаси саноат объектларини электр энергияси билан таъминлаш» инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисоб-китобининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 331-сон қарори қабул қилинди.

 

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида капитал қўйилмаларнинг умумий қиймати эквивалентда $113 755 мингни ташкил этади, шундан $56 255 минги – Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) маблағлари, $8 800 минги – Молия вазирлигининг ссудаси ва $48 700 минги – тижорат банклари кредитлари.

 

НКМК инвестиция лойиҳасининг ташаббускори ва масъул қарз олувчи ҳисобланади, қарзни сўндириш ва у билан боғлиқ харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади.

 

Қарор билан тасдиқланган лойиҳа ТИҲКнинг асосий кўрсаткичлари иловада келтирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.05.2020 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.