Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

«Наманган» ЭИЗ ташкил этилди

10.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

Эркин иқтисодий зона Президентнинг 20.08.2018 йилдаги ПФ-5517-сон Фармонига мувофиқ Наманган вилоятининг Чуст туманида ташкил этилди.  

 

Кўзда тутилган мақсадлардан – мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, пойабзал ва чарм-галантерея, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик ва автомобилсозлик, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳасида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳисобланади.   

 

«Наманган» ЭИЗ муддати узайтирилиш имконияти билан 30 йилга ташкил этилади. Унинг ҳудудида алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиблари амал қилади. Барча ЭИЗ учун бу тартиблар бирхиллаштирилганлиги сабабли янги ЭИЗ иштирокчиларига имтиёз ва преференцияларнинг стандарт пакети талаб қилинади (26.10.2016 йилдаги  ПФ–4853-сон Фармоннинг 3, 4, 5-бандларига қаралсин), бу ҳақда биз ёзган эдик.

 

Кейинроқ унинг жойлашиш чегаралари аниқланади, ташкилий масалалар ҳал этилади ва «Наманган» ЭИЗнинг «Йўл хариталари» тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_