Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Жисмоний шахс – норезидент хизмат кўрсатганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади 2025 йил якуни бўйича кичик бизнес статистика ҳисоботларини топширмайди Қачон ва қандай тартибда ўртача иш ҳақи ҳисобланиши керак

«Наманган» махсус экспорт зонаси ташкил этилмоқда

07.03.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 06.03.2025 йилдаги «Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-41-сон Фармон имзоланди.

 

Саноат зоналарининг ер участкалари хусусийлаштириш ёки инвестиция мажбуриятлари бажарилгандан кейин ижара муддатини узайтириш шарти билан камида 10 йил муддатга ижарага бериш шарти билан онлайн-аукционга қўйилади.

 

Наманган вилоятида «Наманган» махсус экспорт зонаси ташкил этилмоқда. «Наманган» МЭЗ иштирокчилари томонидан четдан олиб кириладиган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар эркин божхона зонаси божхона режимига жойлаштирилади. Бунда ушбу ҳудудга жойлаштирилган товарлар божхона тўловларини тўлаш ва иқтисодий сиёсат чораларини қўллаш мақсадида божхона ҳудудидан ташқарида жойлашган деб қаралади.

 

«Наманган» МЭЗда иштирокчиларига республика корхоналари томонидан етказиб берилган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар, кўрсатилган хизматлар экспортга тенглаштирилади. Бунда «Наманган» МЭЗ иштирокчилари томонидан ички бозорга сотилган товарлар импортга тенглаштирилиб, тегишли божхона ва солиқ тўловлари ундирилади.

 

2025 йил 1 июндан бошлаб махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган импорт хомашё, материал ва бутловчи қисмларни божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) тўламаган ҳолда «товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштириш орқали уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.03.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев