Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида “Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот йили” Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди. У нақд ва нақдинасиз пул айланмаси ўртасидаги тафовутни бартараф этиш чораларини назарда тутади.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Нақд ва нақдинасиз ҳисоб-китоблар бирдек қулай бўлади
Нақд ва нақдинасиз ҳисоб-китоблар бирдек қулай бўлади
23.01.2017

Демак, пластик карталардан ҳамма ерда фойдаланиш учун қўшимча қулайликларни яратиш мақсадида тўлов терминалларининг ижара ставкаларини икки баробар пасайтириш таклиф этилмоқда. Банкларнинг маълум қилишича, бугун ижаранинг ўртача ставкаси ойига 10 еврони ташкил этмоқда.
Шу билан бирга, бир пластик картадан бошқасига маблағларни ўтказиш учун тарифларни пасайтириш режалаштирилмоқда. Янги нормаларнинг асосий мақсади – фуқаролик айланмаси иштирокчилари учун нақд ва нақдинасиз тўловлар ўртасидаги тафовутни бартараф этишдир. Ҳозир бундай ўтказмалар учун тўлов тизимлари маблағнинг миқдоридан 2% олишмоқда.
Бунинг устига якка тартибдаги тадбиркорлар, оилавий корхоналар, деҳқон хўжаликлари учун пластик карталардан ишлаб чиқариш, савдо ва бошқа эҳтиёжлари учун эркин фойдаланиш имкониятлари кенгаяди.
Нақд билан тўлаш талаблари ҳамда тўлов усулига боғлиқ ҳолда нархлардаги фарқларни белгилаш (бунинг учун чегирма тақдим қилиш) кабиларга янада катта тақиқ қўйилади.
Бундан ташқари, банклар кредит карталарни фаолроқ чиқара бошлашади. Бугунги кунда пластик карталарнинг аксарияти дебет карталардир. Улар фақат эгасига тегишли бўлган ва унинг ҳисобварағига олдиндан ўтказилган (қоидага кўра, иш берувчи томонидан) маблағлардангина фойдаланиш имкониятини беради. Кредит карталар эса унинг эгасига товар ва хизматларни кейинчалик қоплаб бериш билан банкнинг ҳисобидан олишга йўл қўяди. Шу тариқа нақдинасиз ҳисоб-китоблардан фойдаланиш учун қўшимча рағбатлантирувчи омил юзага келади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Самир Латипов,
экспертимиз
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади