Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Нақд валюта устидан назорат қилиш солиқчиларга ишониб топширилади

18.03.2016

Давлат порталида “Давлат солиқ хизмати тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳалари муҳокама қилинмоқда.

 

“Давлат солиқ хизмати тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун лойиҳаси солиқ хизмати органларининг асосий вазифаларини кенгайтиришни кўзда тутади. Уларга яна битта: чакана савдо ва хизмат соҳасида валюта жиноятлари ва ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, олдини олиш ва чек қўйиш вазифаси қўшилади.

 

Лойиҳа билан солиқ органларига савдо, товарларни сотиш, пулли хизматлар кўрсатиш, ҳисоб-китобларни амалга ошириш қоидаларига риоя қилиш бўйича текширувларни, шу жумладан назорат хариди воситаси орқали ўтказиш ҳуқуқини бериш таклиф қилинмоқда.

 

Шунингдек лойиҳа солиқ органларига нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўймаслик бўйича тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар томонидан чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида, шунингдек бозорлар ва савдо мажмуаларида жойлашган объектларда ҳисоб-китобларни олиб бориш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг ижро этилиши мониторингини амалга ошириш ва назорат қилиш ҳуқуқини беради.

 

*  *  *


Лойиҳа билан “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасига шунга ўхшаш ўзгартиришлар ва қўшимчалар таклиф қилинаётир. Улар Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида” 13.03.2000 йилдаги 87-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомга1 киритилади.

 

Демак, Давлат солиқ қўмитасига Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўймаслик устидан назорат қилиш, қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш бўйича Махсус бошқарма тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилади.

 

Лойиҳа билан солиқ хизмати томонидан нақд хорижий валютада ҳисоб-китоб қилиш бўйича аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона компьютер базасини яратиш кўзда тутилган.

 

Шунингдек солиқ органларига республика ҳудудида хорижий валюта муомаласига йўл қўймаслик масалалари бўйича аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида кенг тушунтириш, профилактика ишларини олиб бориш вазифаси юклатилади.

 

Бундан ташқари, солиқ органларига аниқланган валюта жиноятлари ва ҳуқуқбузарликлар фактлари бўйича материалларни қонунни муҳофаза қилиш органларига топшириш ҳуқуқи берилади.

 

Қонун лойиҳаси ва қарор лойиҳаси келишув босқичида ҳамда унга ўзгартиришлар, тузатишлар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Елена ЕРМОХИНА, 

эксперт-юристимиз.

 

________________

1 Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сон қарори билан тасдиқланган.

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48