Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

«Навоий» ЭИЗ кенгайтирилди, яна 4 та КСЗ ташкил этилди

07.06.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 5.06.2018 йилдаги «Навоий» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш ва Навоий вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3774-сон қарори эълон қилинди.

 


 

Таҳририятдан: мазкур ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан «ЎзР қонун ҳужжатлари» АҚТга жамланган. Намойиш версиясини бу ерда кўчириб олишингиз мумкин (32,1 МБ). 


 

Шаҳардаги 81,4 гектар фаолият юритилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари (собиқ «УПП» АЖга қарашли ишлаб чиқариш базаси ҳамда қурилиш материаллари заводининг бино ва иншоотлари, шунингдек собиқ «Автотрансстрой-механизация» АЖга қарашли объектлар) «Навоий» ЭИЗ ҳудудига қўшилди.

 

Навоий вилоятида қўшимча равишда 4 та: Зарафшон шаҳар (0,8 га), Навоий шаҳар (1,2 га), Кармана тумани (1,2 га) ва Хатирчи тумани (35 га) кичик саноат зонаси (КСЗ) ташкил этилди.

 

КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки кейинчалик мулк ҳуқуқини ўтказган ҳолда 10 йилга бизнес-субъектларга берилади, бунинг учун бизнес-режалар бажарилиши, иш ўринлари яратилиб, сақланиб қолиниши, барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида тўланиши зарур. Ижарага олинадиган майдонда амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиқилса, ижара тўлови ставкалари жуда паст, оширувчи коэффициентларсиз белгиланган. 2018 йилги ставкалар – бу ерда.

 

КСЗ иштирокчиларига ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарорлар Навоий вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши томонидан қабул қилинади. 

 

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси КСЗда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун тижорат банклари орқали 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиясини очади. Маблағлар импорт ускуналар ва бутловчи буюмларни харид қилиш учун ажратилмоқда. Кредитларни сўндириш кунидаги МБ курси бўйича сўмда қоплаш мумкин бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.06.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум