Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Навоий ИЭСда учинчи буғ-газ қурилмаси қурилади

14.09.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 9.09.2020 йилдаги 549-сон қарори билан Навоий иссиқлик электр станциясида 650 МВт қувватли учинчи буғ-газ қурилмасини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар белгиланди.

 

Замонавий энергия самарадор технологияларни жорий этиш йўли билан ишлаб чиқариш қувватларини янада ривожлантириш ва республика аҳолисини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ҳужжат билан қуйидагилар маълумот учун қабул қилинган:

а) Навоий иссиқлик электр станциясида 650 МВт қувватли учинчи буғ-газ қурилмасини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан 10 йиллик имтиёзли давр билан 30 йил муддатга қуйидаги йиллик фоиз ставкаларда 128 246 млн япон иенаси миқдорида қарз битими имзоланганлиги:

  • консалтинг хизматлари учун – 0,01%;
  • буғ-газ қурилмасини қуриш учун – 0,5%.

 

б) Президентнинг 16.07.2018 йилдаги «Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3857-сон қарорига мувофиқ халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим қилиниши;

 

в) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддати 5 йил (2020–2024 йиллар) этиб белгиланганлиги.

 

Лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш «Иссиқлик электр станциялари» АЖ зиммасига юклатилган. «Навоий иссиқлик электр станцияси» АЖ лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, JICA ажратган қарзлардан мақсадли фойдаланиш, шунингдек уларни қайтариш учун масъул ташаббускор ҳисобланади. JICA қарз маблағларини ўзлаштириш лойиҳанинг ТИА тасдиқлангандан сўнг бошланади.  

 

Банклараро битим асосида кредитга хизмат кўрсатиш билан ТИФ Миллий банки (ТИФ МБ) шуғулланади. Молия вазирига эса ТИФ МБ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва «Навоий иссиқлик электр станцияси» АЖ ўртасидаги қарзлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги агентлик битимини Ўзбекистон номидан имзолаш ваколати берилди.

 

«Навоий иссиқлик электр станцияси» АЖга лойиҳа доирасида бош пудратчини танлаб олиш учун тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тендер ўтказиш ва тендер таклифларини баҳолаш бўйича консалтинг хизматлари учун, истисно тариқасида, тендер ўтказмасдан «Tokyo Electric Power Services Co., Ltd» (Япония) компанияси билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.09.2020 йилдан кучга кирган.


Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48