Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

«Навоий» ва «Ургут» ЭИЗга қўшимча ҳудудлар ажратилди

09.08.2018

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 7.08.2018 йилдаги 628 ва 629-сон қарорлари билан иккита эркин иқтисодий зонага Самарқанд ва Навоий шаҳарларида ер майдонлари берилди.

 

«Ургут» ЭИЗ Самарқанд шаҳар «Хишрав-2» массиви ҳисобига кенгайтирилади. Ажратилаётган ер майдони чегаралари қуйидагича:

  • шимолий томондан – «Дарғом» канали ҳудуди;
  • шарқий томондан – Самарқанд вилояти Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг малака ошириш маркази ҳудуди;
  • жанубий томондан – давлат захира ерининг жарликкача бўлган ҳудуди;
  • ғарбий томондан – Мудофаа вазирлигининг ҳарбий базасига туташ ҳудуди.

 

«Навоий» ЭИЗга эса С.Айний кўчасидаги (27 ва 69-уйлар) 84.1 гектарлик майдон берилди.

 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.08.2018 йилдан кучга кирди.

  

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум