Президент томонидан «Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун имзоланди (12.01.2021 йилдаги ЎРҚ-664-сон).
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ назорат тартибида иш юритиш бекор қилинади.
Республикада жиноят ишлари бўйича одил судлов қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
- Олий суд;
- Қорақалпоғистон Республикаси суди (илгари – Қорақалпоғистон Республикасининг жиноят ишлари бўйича суди);
- вилоятлар судлари;
- Тошкент шаҳар судлари (илгари – жиноят ишлари бўйича);
- жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари;
- ҳарбий судлар.
Судда жиноят ишини муҳокама қилиш фақат айбланувчиларга нисбатан ва эълон қилинган айблов бўйича олиб борилади (илгари ишда айбланувчи сифатида иштирок этишга жалб қилинганмаган бошқа шахсларга нисбатан ҳам ҳақиқатни аниқлаш мақсадида муҳокама юритилган).
Судда чиқарилган ҳукм устидан апелляция тартибида (илгари танловга кўра апелляция ёки кассация тартибида) шикоят қилиш мумкин.
Суднинг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари устидан апелляция тартибида қуйидагича шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин:
1) жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг ҳукми устидан – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар судига;
2) ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳукми устидан – Ҳарбий судга;
3) Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят, Тошкент шаҳар судининг, Ҳарбий суднинг ҳукми устидан – Олий судга;
4) Олий суднинг ҳукми устидан – мазкур суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига.
(Илгари Олий суднинг, Қорақалпоғистон Республикасининг жиноят ишлари бўйича судининг, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судининг, шунингдек Ҳарбий суднинг ҳукми устидан апелляция шикояти ва протестлар мазкур судлар томонидан кўриб чиқилган).
Белгиланишича, биринчи инстанция судининг ҳукмлари устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан 20 сутка ичида (илгари – 10 сутка ичида) берилиши мумкин.
ЖПКнинг 4972-моддасида назарда тутилган шахслар томонидан биринчи инстанция судининг ажрими устидан шахсан шикоят қилиш ёки шахсан протест билдириш муддатлари ажрим чиқарилган кундан эътиборан 10 кундан 20 кунгача узайтирилди.
Апелляция тартибида кўриб чиқилган биринчи инстанция судининг ҳукмлари, ажримлари, шунингдек апелляция инстанцияси судининг ҳукмлари кассация тартибида қайтадан кўриб чиқилиши мумкин (илгари, агар иш апелляция тартибида кўриб чиқилмаган бўлса, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ва ажрими кассация тартибида кўриб чиқилган).
Кассация шикояти, протест бевосита кассация инстанцияси судига – Олий суднинг жиноят ишлари бўйича суд ҳайъатига берилади. (Илгари қонуний кучга кирган ҳукмлар устидан кассация тартибида қуйидагича шикоят қилиниши ва протест билдирилиши мумкин эди:
1) жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг ҳукми устидан –Қорақалпоғистон Республикасининг жиноят ишлари бўйича судига, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судига;
2) Қорақалпоғистон Республикасининг жиноят ишлари бўйича судининг, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судининг ҳукми устидан – мазкур судларнинг судлов ҳайъатига;
3) Олий суднинг ҳукми устидан – мазкур суднинг судлов ҳайъатига;
4) ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳукми устидан – Ҳарбий судга, Олий суднинг ҳукми устидан – мазкур суднинг судлов ҳайъатига).
Ишни кассация инстанцияси судида Олий суд раиси, Бош прокурор, уларнинг ўринбосарлари ЖПКнинг 49719-моддасида назарда тутилган асосларга кўра киритган кассация протести бўйича такроран кўриш тўғрисидаги норма киритилди (ЖПК 50912-м.).
Жиноят ишини кассация инстанцияси судида такроран кўриш Олий суднинг илгари мазкур ишни кўришда иштирок этмаган 5 нафар судьясидан иборат таркибда амалга оширилади.
Шу билан бирга ЖПКга янги очилган ҳолатлар туфайли жиноят ишларини кўриб чиқишни қайтадан бошлаш қоидаларини белгилайдиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу ҳуқуқдан илгари назарда тутилганидек, нафақат прокурор, балки жиноят процессининг қолган иштирокчилари ҳам фойдаланишлари мумкин. Янги очилган ҳолатлар туфайли ишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масала Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.
Суднинг жиноят ишлари бўйича қарорлари кучга киритилиши ва ижро этилиши тартиби ҳам аниқлаштирилди.
Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.01.2021 йилдан кучга кирди.
Эльмира Сиразиева.