Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

НҲҲ лойиҳалари: божхона органларида “ягона дарча” пайдо бўлади

14.12.2016

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида “Ягона дарча” бирхиллаштирилган божхона ахборот тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа Президентнинг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган. Бунда қайд қилиндики, “Ягона дарча” бирхиллаштирилган божхона ахборот тизими ДБҚ томонидан Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорликда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда “Ўзбекэкспертиза” АЖ иштирокида яратилган ва синовдан ўтказилган.

 

Тизим 6 та давлат органи — «Ўзстандарт» агентлиги (шунингдек, у томондан аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари), Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Давлат ветеринария бош бошқармаси, Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси ҳамда «Ўзбекэкспертиза» АЖ томонидан божхона ҳужжатларини расмийлаштиришда бериладиган 26 та рухсат берувчи ҳужжатларни  олишни соддалаштириш имконини беради.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

 

Самир Латипов,

экспертимиз. 

 

Мавзуга оид материал:

 

Бож тўланганлиги ҳақида ЯИДХП орқали хабарнома беринг