ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- НҲҲ лойиҳалари: бозорларни қўриқлаш ва тозалаш учун мулкдор тўлайди
НҲҲ лойиҳалари: бозорларни қўриқлаш ва тозалаш учун мулкдор тўлайди
11.08.2016
Низом фақат устав фондида давлат улуши камида 51%ни ташкил қиладиган савдо комплексларига татбиқ этилади.
Ҳозир Низомда бозорлар ва савдо комплекслари тушум ва даромадлари манбаларининг умумий рўйхати сақланади. Лойиҳада уни ажратиш кўзда тутилаётир:
бозорлар бўйича:
бир марталик йиғимдан тушумлар;
ижара тўловларидан даромадлар;
сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
бозор маъмурияти томонидан амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги товарларини тайёрлаш, харид қилиш ва сотишдан (деҳқон бозорлари учун) олинган даромадлар;
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар;
савдо комплекслари бўйича:
ижара тўловларидан даромадлар;
сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар.
Лойиҳада кўзда тутилишича, бир марталик йиғим тўланганлиги тўғрисидаги чекда бозорнинг СТИР рақами кўрсатилади (ҳозир – бозор номи, чек берилган вақт ва сана, тўлов номи (бир марталик йиғим учун тўлов), тўлов суммаси, жой рақами, сотиладиган товар номи, назорат-касса машинаси ёки тўлов терминали рақами).
Кўзда тутилишича, бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиаллари ҳудудида жойлашган бино ва иншоотлар мулкдорлари мажбурий хизматлар тўловчилари бўлишади. Бундай хизматлар жумласига қуйидагилар киради: умумий ҳудудни қўриқлаш ва тозалаш, маиший ва мева-сабзавот маҳсулотларининг чиқиндиларини олиб чиқиш, умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш (йўлаклар ва тротуарлар, канализация лотоклари, ички ва ташқи ёритиш иншоотлари, ичимлик сувининг бўғинлари, ташқи муҳандислик-коммуникация иншоотлари).
Мажбурий хизматлар учун тўловлар ҳар ойда ҳисобот ойининг 25 санасигача тўловчилар томонидан кадастр ҳужжатларида кўрсатилган эгалланган ер майдонидан келиб чиқиб бозор, савдо комплекси ёки уларнинг филиаллари банк ҳисобварағига тўланади.
Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Елена Ермохина,
эксперт-юристимиз.
Мавзу бўйича материал:
Тошкент бозорларидаги йиғимлар ва ижара тўловлари миқдорлари тасдиқланди
Янги сонларда ўқинг
- Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури такомиллаштирилади
- Бошқа компания орқали товар экспорт қилишда солиқ солиш
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)
- Фойда солиғи ҳисоб-китобида харажатларни моддалар бўйича акс эттириш
- Корхона чет эллик мутахассисларнинг харажатларини тўлаганда…