Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

НҲҲ лойиҳалари: ФВВ иш самарадорлигини ошириш учун чора-тадбирлар

30.06.2016

Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Лойиҳа Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклида юридик шахс мақомидаги “Ўзгидрогеоҳимоя” механизациялаштирилган корхонасини ташкил этишни кўзда тутади.

 

“Ўзгидрогеоҳимоя” ДУКнинг асосий вазифалари:

 

- аҳолини ва республика ҳудудини табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш учун муҳандислик-техника, таъмирлаш-қурилиш ва қирғоқни мустаҳкамлаш ишларини бажариш;

 

- фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва тугатиш бўйича тадбирлар учун фойдаланиладиган муҳандислик ва махсус техникани таъмирлаш ва модернизациялаш;

 

- янги техника ва технологияларни жорий қилиш, техник жараён, муҳандислик-тиклаш, таъмирлаш-қурилиш, қирғоқни мустаҳкамлаш ишлари ва бошқа хизматлар сифатини яхшилаш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

 

- қурилиш ва фуқаролик ҳимояси объектларини лойиҳалаштиришнинг замонавий муҳандислик-техника воситаларини жорий қилиш;

 

- жисмоний ва юридик шахсларнинг турли хил юкларини ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳисобланади.

 

 

“Ўзгидрогеоҳимоя”нинг фаолияти:

 

хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушган тушумлар;

 

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик эҳсонлари, халқаро молия институтлари, чет эл ҳукуматлари ва донор ташкилотлари грантлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Лойиҳа ФВВ таркибий бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича Махсус фондни ташкил этиш ва фойдаланиш тўғрисидаги низомни тасдиқлашни кўзда тутади.

 

Фонд маблағлари:

 

- давлат бюджетига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ ундириладиган жарималардан тушадиган сумманинг 40%и миқдоридаги ажратмалар;

 

- ФВВ бўлинмалари томонидан хўжалик шартномалари асосида  кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун тўланган суммалар;

 

- ФВВ бўлинмалари томонидан суд тартибида ундириладиган кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар бўйича тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун неустойкалар;

 

- қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромадлар ҳисобидан шаклланади.

 

Фонднинг миллий ва чет эл валютасидаги маблағлари ФВВ бўлинмаларининг турли ҳисобварақларига ўтказилади. 

 

Фонднинг пул маблағлари коммунал харажатларини қоплашга, ФВВ бўлинмалари ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг ижтимоий эҳтиёжларини қаноатлантиришга йўналтирилади.

 

Жорий йилда фойдаланилмаган маблағлар бюджетга ундирилмайди, балки кейинги йилга ўтказилади.

 

Фонд фаолиятини фавқулодда вазиятлар вазири раҳбарлигидаги Кузатув кенгаши бошқаради. Кузатув кенгаши таркибига вазирнинг ўринбосарлари, бошқармалар бошлиқларини киритиш режалаштирилаяпти.

 

Фондга келиб тушувчи барча маблағлар қуйидаги тарзда сарфланади:

 

камида 75%и – моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун;

 

кўпи билан 25%и – ФВВ бўлинмалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш бўйича тадбирлар учун.

 

 

Фонд маблағлари:

 

- ФВВ бўлинмалари бино ва хоналарини қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш, уларни зарур инвентарь, компьютерлар, автовоситалар, оргтехника воситалари билан таъминлашга;

 

- ФВВ бўлинмаларининг автомобиль ва махсус техника воситаларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга;

 

- чет эл делегациялари билан учрашувлар билан боғлиқ харажатларга;

 

- ФВВ бўлинмаларида тантана, байрам ва бошқа тадбирларни ўтказишга;

 

- ФВВ бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишга;

 

- малака ошириш, кадрларни ўқитиш, тегишли адабиёт ва босма нашрлар билан таъминлашга;

 

- ФВВ бўлинмаларининг коммунал-фойдаланиш ва бошқа жорий харажатларига;

 

- Фонд резервини ташкил этишга;

 

- ФВВ бўлинмалари фаолиятини яхшилаш бўйича бошқа тадбирларга йўналтирилади.

 

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,  

эксперт-юристимиз. 

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48