Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида Корхоналар ва хўжалик бирлашмаларида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш ҳамда асосий маҳсулот ва хизматлар турларини ишлаб чиқаришда уларнинг сарфланишини мақбуллаштириш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни рўёбга чиқариш тартиби ҳақидаги Низом лойиҳаси эълон қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- НҲҲ лойиҳалари: истеъмолчилар энергияни тежашлари керак
НҲҲ лойиҳалари: истеъмолчилар энергияни тежашлари керак
20.10.2016
Барча истеъмолчилар иқтисод қилиши керак
Лойиҳага кўра, ёқилғи-энергетика ресурсларининг, масалан иссиқлик ва электр энергияси, табиий, сиқилган ва суюлтирилган газ, кўмир, нефть маҳсулотлари, мотор ёқилғиси ва бошқаларнинг (кейинги ўринларда – ЁЭР) барча истеъмолчилари таъминот манбаси ва истеъмол қилиш хусусиятидан қатъи назар уларни тежашнинг ташкилий-техник тадбирларини (кейинги ўринларда ТТТ) ишлаб чиқишлари даркор.
Беш йиллик дастур ишлаб чиқиш
Ҳар 5 йилда ЁЭР истеъмолчилари энергияни тежаш дастурини ишлаб чиқишлари ва тасдиқлашлари кераклиги назарда тутилган.
Дастурнинг асосий вазифалари:
- ЁЭРни тежаш учун мақбул ташкилий ва иқтисодий шароитлар яратиш;
- ускуналар (қурилмалар)ни модернизациялаш ва реконструкция қилиш, шунингдек иншоотларни буткул таъмирлашда энергия тежовчи технологияларни жорий этиш;
- ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (хизмат) бирлиги учун ЁЭР солиштирма харажат меъёрини пасайтириш;
- энергияни тежаш учун жавобгар бўлган ишчилар лаёқатини ошириш;
- ишлатилаётган барча турдаги ЁЭРдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
Истеъмолчилар дастур амалга оширилишининг боришини назорат қилиб боришлари ва энергияни тежаш бўйича чора-тадбирлар режасидан четга чиқишга ўз муносабатларини билдиришлари зарур.
Йиллик режани тасдиқлаш
Энергияни тежаш бўйича қабул қилинган дастурга мувофиқ ЁЭР истеъмолчилари ҳар йили таклиф этилаётган ҳужжат шакли асосида ТТТ режасини ишлаб чиқишади.
Режаларни ишлаб чиқишда истеъмолчининг барча бўлимлари иштирок этади ҳамда раҳбарлар, муҳандис-техник ходимлар, ходимлар ва хизматчилар ҳам жалб этилади.
Режанинг бажарилишини назорат қилиш ва унинг жорий этилиши натижаларини баҳолаш учун ЁЭР истеъмолчилари ҳар чоракда ҳар бир тадбир бўйича ЁЭР иқтисодида эришилган миқдорлар келтирилган маълумотномани тайёрлайди.
Бизнинг фикримизча, ҳужжатда юқорида қайд этилган маълумотнома юборилиши керак бўлган орган, маълумотномани тақдим этиш муддатлари, шунингдек уни тақдим этмаган ёки ўз вақтида тақдим этмаган истеъмолчи учун оқибатлар ҳам кўзда тутилиши зарур.
Тармоқ дастурларини қабул қилиш
Энергияни тежаш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссиясига юклатилади.
Шу муносабат билан лойиҳада ушбу мувофиқлаштирувчи органнинг ваколатлари белгилаб берилган.
Эслатиб ўтамиз, Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссияси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2015 йилдаги 238-сон қарори билан тасдиқланган низом асосида фаолият юритади.
Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, кўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»