Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди, унда кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясини тасдиқлаш таклиф қилинмоқда.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- НҲҲ лойиҳалари: кичик бизнеснинг янги классификацияси
НҲҲ лойиҳалари: кичик бизнеснинг янги классификацияси
26.07.2016

Эслатиб ўтамиз, амалдаги Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификацияси Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2003 йилдаги 439-сон қарори билан тасдиқланган. Лойиҳага кўра у ўз кучини йўқотган ҳисобланади.
Ҳужжат билан кўзда тутилишича, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан шакллантирилган, машинада ўқиладиган шаклда Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичини (ИФТУТ) сақлайдиган “Электрон ҳукумат” тизимининг маълумотномалар ва таснифлагичлар регистри давлат органларининг инфотизимлари ва ресурсларида бир хилда фойдаланилиши керак.
Тегишли давлат органлари 2017 йил 1 январдан эътиборан:
корхона турларини белгилашда, статистик ҳисоб ва ҳисобот, солиқ ва молиявий ҳисоб-китобларни амалга оширишда янги классификацияга амал қилишлари;
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда давлат органларининг юридик шахслар тўғрисидаги ахборотни сақлайдиган ва қайта ишлайдиган, “Электрон ҳукумат” тизимининг маълумотномалар ва таснифлагичлар регистрига эга инфотизим ва ресурсларини ИФТУТдан фойдаланиш ва актуализация қилиш қисмида интеграциясини таъминлашлари;
юридик шахслар тўғрисидаги ахборотни узатиш қисмида давлат органларининг инфотизимлари идоралараро электрон ҳамкорлигида ИФТУТдан фойдаланишни таъминлашлари керак бўлади.
Таклиф қилинаётган классификация билан шу ерда танишиш мумкин.
Лойиҳада ИФТУТни жорий қилиш билан боғлиқ қатор қонуности ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиши кўзда тутилмоқда.
Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади