Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Технопарк Дирекциясига жами даромаднинг 2 фоизини ким тўлайди Оғирлик ва габарит назорати пунктини қандай ижарага олиш мумкин II гуруҳ ногирони мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни қандай қўллаши мумкин Импорт операциялари бўйича ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилади

НҲҲ лойиҳалари: нефть маҳсулотлари сотувчилари учун лицензияларнинг янги намуналари тасдиқланади

24.06.2016

Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари)1 ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Лойиҳада кўрсатилишича, нефть маҳсулотларини сотиш фақат юридик шахслар томонидан нефть омборлари хўжаликлари орқали, шу жумладан нефтни қайта ишлаш заводлари билан тўғридан-тўғри шартномаларга асосан амалга оширилади. Бунда нефть маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиб бериш темир йўл ва автотранспорт цистерналари (ТЙЦ, АТЦ) ёрдамида амалга оширилади.

 

Нефть омбори хўжалигининг мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса “Саноатгеоконтехназорат” ДИ тузилмасига кирадиган тармоқ инспекцияси томонидан берилади.

 

Тармоқ инспекцияси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда  ва  коммунал-маиший секторда  ишларнинг  бехатар  олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 11.05.2011 йилдаги 131-сон қарори асосида ташкил этилган.

 

Лойиҳага биноан нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бланкаларининг намуналари Ўздавнефтгазинспекция  томонидан ишлаб чиқилади.  Ишлаб чиқилган намуналар Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссиясида тасдиқланади. Бунда Комиссия котиби лицензия бланкаларини ҳисобга олиш, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан шахсан жавобгар бўлади. Лицензия бланкалари босмахона усулида “Давлат белгиси” ДИЧБда тайёрланади.

 

Лицензиялар реестрларида сақланадиган очиқ ахборот Ўздавнефтгазинспекция веб-сайтида жойлаштирилади.

 

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Олег ЗАМАНОВ,  

экспертимиз.

 

 


1 Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2003 йилдаги 289-сон қарорига 1-илова.

Валюталар курси

2024-11-01
  • USD:12780.09 (+0.00) сум
  • EUR:13889.40 (+0.00) сум
  • RUB:131.67 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг