ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Электрон тижорат (кейинги ўринларда - ЭТ) соҳасидаги почта алоқасини, шу жумладан посилкаларни жўнатишни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- НҲҲ лойиҳалари: почта алоқаси электрон тижоратни ривожлантириш учун
НҲҲ лойиҳалари: почта алоқаси электрон тижоратни ривожлантириш учун
04.08.2016

Лойиҳада 2016-2018 йиллар учун ЭТ соҳасидаги почта алоқасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплекси кўзда тутилган.
Таклиф қилинаётган чора-тадбирлар орасида, назаримизда, қуйидагилар катта қизиқиш уйғотади:
курьерни телефон, электрон почта, веб-сайт, “Шахсий кабинет” тизими орқали чақириш, товарлар бўлган жўнатмаларни суғурта қилиш, уларни ўровлаш, божхона расмийлаштируви имконияти, буюртманинг мақоми тўғрисида буюртмачини олдиндан хабардор қилиш (телефон, электрон почта, факс, SMS-хабар бериш бўйича) каби қўшимча хизматлар кўрсатиш;
“Электрон ҳукумат” тизимидан, жумладан ЭТ хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш учун почта бўлимларида, шу жумладан қишлоқ жойларида инфокиоскалар ўрнатиш;
почта жўнатмаларида жўнатиладиган буюртмаларни бошқаришнинг, жумладан товарларни қабул қилиш, қайта ишлаш, жойлаш, ортиш, ташиш, етказиб беришни бошқаришнинг ахборот тизимини жорий қилиш, шунингдек товарни етказиб бериш ва қайтаришни бошқариш;
товар бўлган почта ва курьерлик жўнатмалари (жумладан посилкалар) тўғрисида божхона декларацияси воситасида уларда жўнатилаётган товарлар ҳақида олдиндан хабардор қилган ҳолда божхона хизмати билан электрон маълумотлар билан алмашишни йўлга қўйиш.
Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз.
Мавзу бўйича материаллар:
Электрон тижоратни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди
НҲҲ лойиҳалари: электрон тижоратда ҳужжатларга талаблар
Янги сонларда ўқинг

- Асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди
- «Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»
- Автоташувчи ҳужжатлари
- ЭҲФ билан нима содир бўлмоқда ва бизнес бундай шароитларда қандай ишлаши керак?
- Қайта ташкил этиш жараёнида ҚҚС бўйича солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари