Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

НҲҲ лойиҳалари: учувчисиз учиш қурилмаси учун жавобгарлик

13.05.2016

Ягона порталда “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан рухсатсиз фойдаланганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликни киритишни кўзда тутади.

 

Ҳаво ҳудудидан, жумладан учувчисиз учиш аппаратлари билан рухсатсиз фойдаланганлик 100 дан 200 ЭКИҲгача жарима кўринишида маъмурий жавобгарлик ёки ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

 

Агар мазкур ҳуқуқбузарлик унинг учун маъмурий ундирув қўлланилгандан кейин такроран содир этилса ёки баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, айбдор шахс икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч ойгача қамоқ кўринишида жиноий жавобгарликка тортилади. Ўша ҳаракат одам ўлимига сабаб бўлса, уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Одамларнинг қурбон бўлиши, ҳалокат юз бериши ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳаракат беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш, сотиш ва фойдаланиш тақиқланган.

 

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.