Вазирлар Маҳкамасининг хусусий тиббий муассасалар фаолиятини мувофиқлаштиришга қаратилган қарори лойиҳаси Қонунчилик ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш порталида эълон қилинди.
Тиббий фаолият ихтисосликлари рўйҳатини тасдиқлаш таклифи киритилмоқда. Ушбу рўйҳат бўйича хусусий тиббий муассасаларга лицензиялар берилади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2012 й. 92-сонли қарори билан тасдиқланган рўйҳати амалда.
Янги рўйҳатта 65 та ихтисослик (ҳозирда 50 та) киритилган ва у қуйидаги йўналишларни ўз ичига қамраб олган:
- қон-томир, абдоминал (қорин бўшлиғи), торакал (кўкрак қафаси соҳаси), юз-жағ, кардио ҳамда нейрожарроҳлик;
- болалар жарроҳлари, кардиожарроҳлик ва неврология;
- онкология ва бошқалар.
Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, тўғриланиши ёки рад этилиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
Олег ЗАМАНОВ,
бизнинг эксперт
Мавзу бўйича материаллар:
Оптимизирована структура медорганизаций
Реализуемые медизделия должны пройти госрегистрацию