Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

НКМК олтин маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуради

16.09.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 10.09.2021 йилдаги “Пистали” конида таркибида олтин бўлган маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуриш (6-ГМЗ)” инвестиция лойиҳасининг ТИАни тасдиқлаш тўғрисида”ги 569-сон қарорни қабул қилди.

 

Инвестиция лойиҳасининг қиймати $274 668,9 мингни ташкил этади. Объектни 2024 йил декабрь ойида фойдаланишга топшириш йилига таркибида олтин бўлган 4 млн тонна ҳажмдаги маъданларни қазиб олиш бўйича қўшимча қувватлар ташкил этиш имконини беради.

 

Лойиҳани амалга ошириш учун $245 070 минг миқдорида 5 йил муддатга уч йиллик имтиёзли давр билан хорижий кредитлар жалб қилинади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • “Пистали” конида таркибида олтин бўлган маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуриш (6-ГМЗ)" инвестиция лойиҳаси ТИАнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
  • инвестиция лойиҳаси бўйича хорижий банклар кредитларини қайтариш режа-жадвали.

 

"Навоий КМК" АЖ қарз олувчи бўлиб, инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, хорижий банкларнинг кредитларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши учун маъсул ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.