Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Ногиронлиги бўлган шахслар қандай лавозимларда ишлашлари мумкин

07.09.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2022 йилдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 486-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ишчи касблар ва хизмат лавозимларининг намунавий рўйхати (классификатори). Ушбу рўйхатда 70 та меҳнат тури бўйича 700 га яқин касб ва мутахассисликлар акс эттирилган, улар орасида электр ва автотележка ҳайдовчиси, Президент Халқ қабулхонаси инспектори, шифокор-мутахассис, эксперт, товаршунос ва ҳоказо бор;  
  • Ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият юритиши учун иш ўринлари ва касбларни мослаштириш бўйича тавсиялар. Ушбу ҳужжатда ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойларини аттестациядан ўтказиш, иш жойларидаги жиҳозлар ва меҳнат қуроллари бўйича тавсиялар, санитария-маиший ва махсус хоналарни ташкил этиш ва жиҳозлаш бўйича тавсиялар акс эттирилган.  Мисол учун, бино ичида ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланадиган эшикларни очиш-ёпиш мосламалари, горизонтал тутқичлар, дастаклар, жўмраклар, ускуналарни ишга солувчи тугмалар ва бошқа жиҳозлар баландлиги 1,1 метрдан ошмаган бўлиши лозим. Шунингдек, лифтлар, холлар, тамбурлари ва ҳожатхона кабиналарида “ташвиш” қўнғироқ тугмаси ва диспетчер (навбатчи) билан гаплашиш тузилмасини ўрнатиш тавсия этилади.
  • Ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият юритиши мумкин бўлган касблар ва лавозимлар рўйхати ҳамда меҳнат шароитлари бўйича Тавсиялар. Мисол учун, менингит, арахноидит, менингоэнцефалит G03, энцефалит ёки энцефаломелит G05 касаллиги оқибатида ногиронлик орттирган шахслар тўқима мебеллар тўқувчи, техник-гидролог, тиббий рўйхатдан ўтказувчи, лифтчи сифатида ишлашлари мумкин. Бунда уларга енгил жисмоний зўриқиш, асаб-руҳий зўриқиш енгил ёки ўртача, юкнинг бир маротаба кўтариш оғирлиги 5 кг гача (эркаклар учун), 3 кг гача (аёллар учун) бўлган шароитларда ишлаш тавсия этилади.

 

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат қилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш билан бандлигига кўмаклашиш учун йўлланмалар беришда тавсия этилган касб ва лавозимларни инобатга олишлари лозим.

 

Ҳужжат  Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.08.2022 йилдан кучга кирди.
 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48