Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил Солиқ кодекси: нималар ўзгаради, нималар аввалгича қолади Хизмат сафари харажатларининг қайси меъёрларини солиқ солиш мақсадларида қўллаш керак МҲХСга ўтишнинг асосий босқичлари

Норезидент қарзини нақд валютада сўндириши мумкин

08.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди (рўйхат рақами 1165-9, 5.07.2019 й.).

 

Нақд хорижий валютани қабул қилиш учун асослар рўйхати кенгайтирилди. Энди бу жисмоний шахс-норезидент томонидан ташқи савдо шартномаси бўйича дебитор қарздорликларни сўндиришда ҳам мумкин. Мазкур формулировка ташиш, сақлаш, банк ҳисобварағини очиш ва юритиш, комиссия ва «к1» кичик банди (хўжалик юритувчи субъектлар томонидан норезидентга экспорт қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар) таъсири доирасига тушмаган норезидентлар билан бошқа битимларни қамраб олади.

 

Юқорида кўрсатилган ҳолларда, шунингдек устав жамғармасига бадалларда ва жисмоний шахс-норезидентга банк омонатлари очилганда нақд валютанинг келиб чиқишини асослаш даркор. У қуйидаги ҳужжатлардан бирини тақдим этиши керак:

  • накд валютани четдан олиб келганини тасдиқловчи йўловчи божхона декларацияси;
  • маблағлар банкомат (терминал) орқали унинг банк карталаридан ечилганлигини тасдиқловчи чеклар;
  • унинг ҳисобварақларига чет элдан келиб тушган маблағларнинг ечилганлигини тасдиқловчи банк маълумотномалари.

 

Пул маблағлари жисмоний шахс-резидент томонидан чет элдан олиб келинганлигини тасдиқловчи йўловчи божхона декларацияси тақдим этилган тақдирда нақд валюта норезидент томонидан берилган ишончнома асосида қабул қилиниши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.07.2019 йилдан кучга кирди.


Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-11-12
  • USD:12803.81 (+0.00) сум
  • EUR:13677.03 (+0.00) сум
  • RUB:130.64 (+0.00) сум