Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бўнак қисмларга бўлиб тўланса, импорт товарни қандай курсда кирим қилиш керакЎзбекистонда хорижий компанияларнинг ваколатхоналарини тугатиш нима учун мураккаблашмоқда 2025 йил апрель учун совуқ сув бўйича ҳисобот қандай топшириладиИмпорт қилинган дори воситаларининг харид қийматини аниқлаш учун қайси БЮДни ҳисобга олиш керак Маркетплейсда ҳисобни қандай юритиш керак Апостиль қачон қўйилади

Нотариат: устама учун фақат стаж лозим

01.06.2019

Рус тилида ўқиш

 

Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди (рўйхат рақами 2168-6, 30.05.2019 й.).

 

Биринчидан,  нотариал идоралар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар кўрсатилганлиги учун тушумлар нотариал идоралар ва нотариал архивлар фаолиятини яхшилашга йўналтирилган семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ўтказишга сарфланиши мумкин.

 

Иккинчидан, нотариал идоралар ва идоравий нотариал архивлар ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар белгилаш учун ягона мезон қолди – иш стажи. Бунда у анча пасайтирилди: энди устама олиш учун 3 ойдан кам бўлмаган (илгари – 1 йилдан кам бўлмаган) муддат ишлаб бериш кифоя. Бошқа барча асослар чиқариб ташланди (нотариуслар учун - илмий даража, фахрий унвонлар ва давлат мукофотлари, нотариат институтини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашиш; бошқа ходимлар учун – олий маълумотга эгалиги).

 

Учинчидан, ходим ёки унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри (хотини), боласи) вафот этганда битта ходимга бир йилда тўланадиган моддий ёрдамнинг миқдорига (ЭКИҲнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда) чеклов қўлланмаслиги белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.