Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитлар ажратилади

13.07.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2022 йилдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 373-сон қарор қабул қилинди.

 

Низом қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • давлат дастурлари доирасида кредит олиш учун аризаларни барча босқичларда ягона электрон платформаси орқали кўриб чиқиш;
  • кредит ажратиш бўйича ҳужжатларни электрон кўринишда шакллантириш;
  • кредитларни Ягона электрон платформа орқали скоринг баҳолаш натижаларига кўра ажратиш;
  • ҳоким ёрдамчилари томонидан кредит ажратиш учун тавсиянома ёки кредит ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосаларни тақдим этиш;
  • ажратилган кредитлар ҳисобидан товар ва хизматларни Ягона электрон платформада яратилган «маркетплейс» тизими ёрдамида эркин сотиб олиш ёки сотиш;

 

Дастурлар доирасида кредитлар тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш, ҳунармандчиликни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолига қўшимча даромад манбаи яратиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадлари учун ажратилади.

 

Кредитлар қуйидаги мақсадлар учун ажратилмайди:

  • илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
  • алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
  • савдо-воситачиликни амалга ошириш;
  • ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни (мебель, уяли телефон, маиший техника ва бошқалар) сотиб олиш;
  • енгил автотранспорт воситалари, жумладан, йўловчи ташувчи автомобиллар сотиб олиш;
  • маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан, хизмат автомобиллари таъминоти;
  • бино ва иншоотлар сотиб олиш ва қуриш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.07.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.