Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қайси ҳолларда курсдаги фарқлар бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади Кимга бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисми қоплаб берилади Ходимларнинг соғлиғини сақлаш бўйича харажатлар қандай солиқ оқибатларига олиб келади

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш Давлат дастури қабул қилинди

29.01.2018

 

Президентнинг 25.01.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Ҳужжат иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

Ҳужжат билан 2018 йилда Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш Давлат дастури тасдиқланди. Унга қуйидагиларга йўналтирилган бутун комплекс чора-тадбирлар киритилган:

 

  • ОИВ инфекциясининг тарқалиши сабаблари ва шароитларини ҳудудлар бўйича мунтазам таҳлил этиш, миллий анъана ва маънавий-ахлоқий асосларни инобатга олган ҳолда аҳолининг кенг қатламлари орасида мазкур касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича мажмуавий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш; 
  • ҳудудлар хусусиятларидан келиб чиқиб, маҳаллий молиявий, моддий ва кадрлар ресурслари сафарбар қилинишини кўзда тутувчи ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича ҳудудий чора-тадбирлар режаларини қабул қилиш; 
  • мамлакатда ОИВ инфекцияси профилактикаси, ташҳис қўйиш ва уни даволаш соҳаларида маҳаллий илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этишни таъминлаш, шунингдек, соҳа бўйича етакчи хорижий илмий-тадқиқот марказлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • ОИВ инфекцияси ва ёндош касалликларни аниқлаш учун замонавий диагностикумлар ва тест-системаларни маҳаллий шароитда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шу жумладан, инвестицияларни жалб этиш ва давлат-хусусий сектор ҳамкорлигини ривожлантириш; 
  • кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, мазкур йўналишда етакчи халқаро таълим ва илмий муассасалар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтириш, ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликдаги илмий-амалий тадбирларни амалга ошириш; 
  • юқори сифатли ретровирусга қарши дори воситаларини харид қилишда Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириш улушини босқичма-босқич ошириб бориш; 
  • ОИВни юқтириб олганларни ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни кучайтириш, шунингдек, ОИВ инфекцияли оналардан туғилган болаларни қуруқ сут аралашмалари билан узлуксиз таъминлаш тизимини яратиш; 
  • ОИТСга қарши кураш муассасаларининг, шу жумладан, туманлараро ОИВ диагностика лабораторияларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, уларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш; 
  • ОИВ инфекциясига қарши курашиш бўйича фаолиятни тизимли таҳлил этиш ва тадбирларни режалаштириш учун тиббиёт муассасалари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш. 

 

2018 йил 1 июлдан бошлаб ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш билан шуғулланувчи туманлараро диагностика лабораториялари ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказлари таркибига киритилади. Бунда марказлар ушбу лабораторияларни молиялаштириш, моддий-техник таъминлаш ҳамда фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилишни таъминлайди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



  Олег Заманов.