Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси соддалаштирилди

19.12.2018

Рус тилида ўқиш

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи (12.12.2018 йилда 1963-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тегишли тузатишлар киритиш назарда тутилган.

 

Асосий янгиликларни кўрсатиб ўтамиз.

 

Биринчидан, давлат аттестацияси таркибига киритилган имтиҳонлар рўйхати ўзгартирилди. Айрим фанлар бўйича якуний аттестация имтиҳони бекор қилинади. Унинг ўрнига олий таълим муассасаси Кенгаши томонидан қўшимча тартибда хорижий тил бўйича имтиҳон киритилиши мумкин. Бундан ташқари, диплом лойиҳаси ҳимояси жорий этилади.

 

Шу тариқа, олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси қуйидаги шаклда ўтказилиши мумкин:

  • фанлараро (умумкасбий ва ихтисослик) якуний аттестация имтиҳони;
  • диплом лойиҳаси ҳимояси;
  • битирув малакавий иш ҳимояси. 

 

Якуний давлат аттестациясининг қандай шаклда ўтказилиши битирувчиларнинг хоҳиши ва таълим хусусиятидан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаси Кенгаши қарори билан белгиланади. 

 

Иккинчидан, якуний аттестация имтиҳонидан ўта олмаган шахсларнинг қайта топшириш муддати бўйича чеклов олиб ташланди. Илгари ўқиш муддати тугагандан сўнг 3 йил ичида қайта топшириш мумкин бўлган бўлса, энди «кейинги йилларда» ана шундай имконият берилиши кўрсатилган.

  

Учинчидан, якуний имтиҳонларни топширишда битирувчиларнинг муаллифликни ўзлаштиришига (плагиатга) йўл қўйилмайди. Бу ҳолда қониқарсиз баҳо қўйилади, қўйилган ижобий баҳо эса бекор қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.

 

Ленара Хикматова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум