Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2017 йилдаги 617-сон қарори билан олий таълим муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг янгиланган миқдорлари тасдиқланди.
Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб олий таълим муассасаларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг ҳужжат билан тасдиқланган разрядлари жорий этилади.
Бундан ташқари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби, раҳбар ходимлар ва бошқа ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги базавий миқдори қабул қилинди.
Шунингдек, қатор вазирлик в идоралар таклифларига биноан кундузги ўқиш бўйича олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларига қараб 1 та ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативлари қуйидагича нисбатда белгиланди:
- 2009/2010 ўқув йилидан – 1:10,5;
- 2019/2020 ўқув йилидан – 1:10;
- 2020/2021 ўқув йилидан – 1:9,5;
- 2021/2022 ўқув йилидан – 1:9.
Вилоятлар ва таълим шаклларига кўра блоклар нисбати бўйича нормативлар Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.