Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Олий ўқув юртлари битирувчиларнинг ишга жойлашиши тўғрисида ҳисобот берадилар

07.09.2019

Рус тилида ўқиш

2019/2020 ўқув йили бошига олий таълим муассасаси статистика ҳисоботининг янги шакли тасдиқланди (рўйхат рақами 3083-3, 4.09.2019 йил).

                    

«Кундузги таълим шаклидаги бакалавриат талабаларининг курслар,
таълим йўналишлари бўйича тақсимоти» йиллик ҳисобот шаклининг 1-бўлимига тузатишлар киритилди. Қуйидагилар ҳам кўрсатилиши лозим:

  • тўлов-контракт асосида ўқиган бакалавриат битирувчиларининг нечтаси эгаллаган билимлари ёки ўхшаш таълим йўналиши бўйича ишга жойлашганлиги, шунингдек бошқа фаолият соҳасига ишга жойлашганлар сони;
  • грант асосида ўқиган ва ишга йўлланма олган бакалавриат талабаларининг нечтаси берилган йўлланма бўйича ишга жойлашганлиги.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.